Исроил Ғазога ҳужумларини давом эттирмоқда

21:37 | 3 дақиқада ўқилади.

Ғазо маъмурлари, амалда бўлган тинчлик келишувига қарамай, Исроил кучлари ҳужумларини тўхтатмаганини маълум қилди.

Gaza

Исроил кучлари амалдаги сулҳга қарамай, Ғазо секторига янги зарбалар бермоқда. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида маълум қилинган.

Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги бир кеча-кундузда 23 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Яна 122 киши жароҳат олган.

Сектор шифохоналарига 29 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадлари келтирилган. Уч киши илгари олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Тўрт киши янги ҳужумларда ҳалок бўлган. Яна 22 жасад вайроналар остидан чиқариб олинган.

Тиббиёт ходимлари 24 нафар янги жабрланувчи ҳақида хабар беришди. Вазирлик таъкидлашича, вайроналар остида ҳали ҳам минглаб жасадлар қолмоқда.

2023 йил октябр ойида Исроил ҳужумлари бошланганидан буён Ғазода 67 967 киши ҳалок бўлди. Жароҳатланган кишилар сони 170 179 нафарга етди.

АҚШ президенти Доналд Трамп 9 октябрь куни Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш режасининг биринчи босқичи келишиб олинганлигини маълум қилди. Музокаралар Мисрда олиб борилди.

Исроил ҳукумати келишувни тасдиқлаши билан, сулҳ 10 октябрдан кучга кирди. Келишувга кўра, Исроил кучлари «Сариқ чизиқ»гача орқага чекиндирилди. Ўт очишни тўхтатиш тартиби ўша куни соат 12:00 да амалга оширилди.