Asia Alliance Bank янги логотип ва фирма услубини тақдим этди. Бу янги босқич — банкнинг асосий йўналишлари ва рақамли хизматларини бирлаштирадиган Alliance экотизимини яратиш билан боғлиқ.
Янги қиёфа
Бу — банк тарихидаги 16 йил ичидаги илк ребрендинг бўлиб, замонавийлик, технологиявийлик ва мижозларга яқинлик сари ҳаракатни ифодаси.
Ребрендинг қуйидагиларни ўз ичига олган:
- мижозлар билан сифат ва миқдорий тадқиқотлар ўтказиш;
- бренд ва коммуникация стратегияларини ишлаб чиқиш;
- визуал услуб ва логотипни янгилаш.
Янги образ банкнинг ғамхўр ҳамроҳ табиатига мос. Шиор ҳам янги: «Одамлар учун ўзимизнинг банк».
Янгиланган логотип аввалги логотипга ўхшаб чизиқлардан иборат шарни сақлаб қолган, лекин кўк рангнинг янгича, ёрқин соя билан ва минималистик дизайн акс этган. Ёритилган шрифт ва оддий айдентика очиқлик ва қулайликни кучайтиради.
Визуал ёндашув очиқлик, енгиллик ва рақамли ўзгаришларга тайёрликни ифода этади.
Alliance экотизими таркиби ҳақида
Asia Alliance Bank ўзининг ишонч қадриятларига содиқ қолган ҳолда, Alliance экотизимини шакллантирмоқда. У қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
- Alliance Pay — жисмоний шахслар учун мобил банк иловаси. Молияни бошқариш, тўловлар, SWIFT ва Visa Direct орқали халқаро ўтказмалар, депозит очиш, кешбэк йиғиш, суғурта расмийлаштириш ва бошқа хизматлар бир жойда.
- Alliance Business — юридик шахслар учун интернет-банкинг. Бизнесни автоматлаштириш, бухгалтерия ва сотув бошқаруви учун қулай инструментлар.
- Alliance Leasing — кичик ва микробизнесни қўллаб-қувватлаш. Тезкор ва шаффоф кредитлар, тўлиқ рақамли тасдиқлаш жараёни билан.
- Alliance Academy — таълим платформаси. Бизнес, молия, IT ва тадбиркорлик бўйича курслар, тренинглар ва сертификатлар.
- Alliance E-Com — электрон тижорат платформаси. Ҳамкор савдо нуқталарида онлайн тўловларни қулай амалга ошириш имкониятини беради.
Бу йўналишлар орқали мижозлар молияси, бизнеси ва шахсий ривожланишини бир экотизим доирасида бошқариш имконига эга бўлади.
Янгиланган бренд — банкнинг узоқ йиллик тажрибаси ва мижозлар билан ҳақиқий муносабатларига асосланган.
«Биз йиллар давомида тўпланган энг яхши жиҳатларни сақлаб, янги саҳифа очяпмиз. Янги бренд ва Alliance экотизими мижозларга замонавий ва комплекс хизмат кўрсатишга қадам. Asia Alliance Bank Ўзбекистон ва Марказий Осиёда хизмат сифати бўйича эталон бўлишни мақсад қилади», — деди «Asia Alliance Bank» АТБ бошқарув раиси Умид Абдуазимов.
Alliance Pay иловаси
Янгиланган бренд билан бир вақтда банк Alliance Pay мобил иловасини ҳам ишга туширди. У замонавий дизайн ва кенг функционалга эга:
- Visa Direct хизмати;
- Uzcard ва HUMO карталари орасида 10 млн сўмгача, HUMO карталари орасида 100 млн сўмгача бепул P2P ўтказмалар;
- виза ва элчихона учун маълумотнома олиш;
- коммунал тўловлар, мобил алоқа ва интернет учун кэшбек;
депозит-конструктор — мижоз ўзи учун қулай шартларни танлай олади; - Junior карталари — бепул етказиб бериш билан.
Келажак режалари
Ребрендинг ва янги мобил илованинг ишга туширилиши банкнинг мижозларга яқин бўлиш, уларга ишонч билан молиявий қарорлар қабул қилишга ёрдам бериш истагини тасдиқлайди.
Asia Alliance Bank келгусида маҳсулотлар турини кенгайтириш ва корпоратив ҳамда чакана мижозлар учун хизмат сифатини оширишни режалаштирмоқда.
Яқин вақтда банк янги услубда филиалларни очиш ва мавжуд офисларни босқичма-босқич янгилашни режалаштирган.
Банкнинг расмий номи ва реквизитлари ўзгаришсиз қолган. Ребрендинг мижозлар ва ҳамкорлар билан тузилган шартномаларга таъсир қилмайди ва қайта расмийлаштиришни талаб этмайди.
Барча офислар одатий режимда ишлашда давом этади.
Сайт: aab.uz
Почта: info@aab.uz
Facebook: @AsiaAllianceBank
Instagram: @asia_alliance_bank
Telegram: @asiaalliancebank
Реклама ҳуқуқи асосида