Қозоғистонда 16 октябрдан бошлаб AI-92 маркали бензин ва дизел ёқилғиси нархларининг оширилишига вақтинчалик тақиқ жорий этилади. Чекловлар инфляция даражаси барқарорлашгунга қадар амалда бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукуматининг Telegram канали маълум қилди.
Қарор давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевнинг топшириғи асосида қабул қилинган бўлиб, у макроиқтисодий барқарорликни таъминлаши ва иқтисодий ислоҳотларнинг салбий оқибатларини юмшатиши лозим.
Бош вазир Ўлжас Бектенов Энергетика вазирлиги, монополияга қарши кураш қўмитаси ва вилоятлар ҳокимликларига мораторийга риоя этилишини назорат қилиш ҳамда бозорни ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни кузатиб боришни топширди.