Саида Мирзиёева Британияга тўнғич фарзандини ҳам олиб борди

18:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Бу Саида Мирзиёеванинг Оксфорд университетига қилган ташрифидан улашган суратларида акс этган.

Saida mirziyoyeva

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи, Президент администрациясининг раҳбари Саида Мирзиёеванинг Буюк Британияга қилган расмий сафарида унга ўғли Миромон ҳамроҳлик қилмоқда. Бу Саида Мирзиёеванинг Оксфорд университетига қилган ташрифидан улашган суратларида акс этган.

Президент администрациясининг раҳбарининг таъкидлашича, Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факултетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади.

«Университетдан Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида мукофот қабул қилганимдан хурсандман», – дея ёзган у.

Ташриф давомида Саида Мирзиёева ва унинг ўғли Миромон Мирзо Улуғбекнинг «Зижи Кўрагоний», Алишер Навоийнинг «Хамса», Ҳусайн Бойқаронинг «Девони Ҳусайний», Бобурийлар даврига оид миниатюралар ва бошқа кўплаб нодир китоблар сақланаётган Бодлиан кутубхонаси билан танишган.

«Танишув илиқ таассурот қолдирди», – дейди Мирзиёева.