Ўзгидромет маълумотларига кўра, жума куни мамлакат бўйлаб илиқ ва қуруқ ҳаво сақланади. Кундузги ҳарорат +23…+28 даражани, шимолда эса +20…+25 даражани ташкил этади.
18 октябр куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келади. Бунинг натижасида ҳарорат кундузги вақтда аста-секин пасайиб, 18 октябрда +21…+26 даража, шимолда +15…+20 даража бўлади. 19 октябр куни эса ҳаво янада совиб, +18…+23 даража, шимолий ҳудудларда эса +13…+18 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Тунги ҳарорат ҳам пасайиб, мамлакат бўйлаб +6…+11 даража, шимолда эса +3…+8 даражагача тушиши мумкин. Шу билан бирга, ҳафтанинг охирида асосан қуруқ ҳаво сақланиши, фақат 18 октябр кечқурун Бухоро ва Навоий вилоятларида қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли борлиги айтилган.
19 октябр куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баланд тоғли жойларда эса қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги секундига 7–12 метрни ташкил этади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол секундига 3–8 метр атрофида бўлади. Ҳарорат жума куни +25…+27 даража, шанба куни +23…+25 даража, якшанба куни эса +19…+21 даража бўлади. Тунги ҳарорат +8…+10 даражагача пасаяди.