АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги «Иброҳим битими»нинг тезда кенгайишини кутмоқда. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Fox Business Network телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.
Америка лидери Саудия Арабистонининг «Иброҳим битими»га қўшилиши ва Исроил билан муносабатларини нормаллаштириши мумкинлигига умид билдирди.
«Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлар ҳам қўшилишига умид қиламан», – деди Трамп.
У Ар-Риёд шундай қадам қўйиши биланоқ бошқа давлатлар ҳам «Иброҳим битими»га қўшилишига ишонч билдирди.
«Яқинда Ар-Риёддаги манба Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш Бинямин Нетаняҳу ҳукумати даврида амалга ошириб бўлмаслигини айтган эди. Бироқ бу 2026 йил октябр ойининг охиригача, яъни бир йилдан кўпроқ вақтдан сўнг, агар икки давлат тузиш тўғрисида қарор қабул қиладиган ва Яқин Шарқдаги инқирозга бутунлай барҳам берадиган янги ҳукумат тузилса, содир бўлиши мумкин», – дея таъкидлади манба.
Унинг сўзларига кўра, «Фаластин давлати»га нисбатан шартлар бажарилса, муносабатларни нормаллаштириш шубҳасиз амалга оширилади.