Бангладеш пойтахти аэропортида катта ёнғин содир бўлди

21:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Ёнғин 3 соат давом этган. Бу вақтда халқаро аэропортдаги барча парвозлар вақтинча тўхтатилган.

Dhaka airport

Бугун, 18 октябр куни Бангладеш пойтахти Дакадаги Хазрат Шоҳ Жалол халқаро аэропортида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса сабабли барча парвозлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Prothom Alo нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин соат 14:15 атрофида юк терминали ҳудудида бошланган. Ҳодиса жойига дастлаб аэропорт ёнғин бўлинмаси, Бангладеш ҳаво кучлари ва бошқа гуруҳлар етиб боришган.

Шунингдек, ҳодиса ҳақида хабар тушган заҳоти бир нечта ёнғин ўчириш бўлинмалари жойига еб Inter-Сервиcес Public Relations ташкилоти ёнғинни ўчиришда фуқаролик авиацияси, ёнғин хизматлари, денгиз ва ҳаво кучлари ҳамда чегара қўриқлаш кучлари иштирок этаётганини маълум қилган.

Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 17:00 да ўчирилган. Аэропорт маъмурияти барча рейсларни вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган. Ҳаво йўллари компаниялари ва йўловчиларга кейинги парвозлар жадвали ҳақида қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

Аэропорт матбуот хизмати ходими Муҳаммад Иброҳим Халилнинг сўзларига кўра, у соат 21:00 гача ёпиқ бўлади.

The Daily Star газетасининг Дака аэропортидаги манбаларига кўра, турли авиакомпанияларга тегишли камида бешта парвоз Чаттограмдаги Шоҳ Амонат ва Силхетдаги Усмоний аэропортларига йўналтирилган.

Бангладеш Freight Forwarders Association директори Насир Уддиннинг айтишича, халқаро курьер юклари сақланадиган зона жуда катта зарар кўрган, яқин атрофдаги кимёвий омборхонада ҳам ёнғин чиққан. Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.