Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди? (Рўйхат)

15:23 | 2 дақиқада ўқилади.

18–19 октябр кунлари жами 21 та банк томонидан валюта айирбошлаш ҳамда пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

Bank st

Дам олиш кунлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бир қатор тижорат банкларининг айрим филиал ва шохобчалари иш фаолиятини давом эттиради. Марказий банк матбуот хизмати дам олиш кунлари ишлайдиган банклар рўйхатини эълон қилди.

Шанба ва якшанба кунлари ишлайдиган банклар рўйхати:

– Агробанк;
– Анорбанк;
– Апехбанк;
– Асакабанк;
– Asia Alliance банк;
– Бизнесни ривожлантириш банки;
– Гарантбанк;
– Hamkorbank;
– Ҳаёт банк;
– Ипотека банк;
– Инфинбанк;
– Капиталбанк;
– Orient Финанс банк;
– Пойтахт банк;
– Садерот банк;
– Tenge банк;
– Трастбанк;
– Туронбанк;
– Универсалбанк;
– Ўзмиллийбанк;
– Ўзсаноатқурилишбанк.

Банклар томонидан валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари аҳолига хизмат кўрсатишни давом эттиради. Ҳар бир банкнинг иш жадвали ҳақидаги батафсил маълумотни уларнинг расмий веб-сайтлари орқали билиб олиш мумкин.

Шунингдек, «24/7» режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ҳамда тижорат банкларининг мобил иловалари орқали онлайн айирбошлаш имкониятлари ҳам мавжуд.