Қарзи кўпаяётган Ўзбекистон, Сурхондарёдаги кўмир ва газ машмашалари, янгиланаётган ва нархи ошадиган Дамас ва Cobalt — ҳафта дайжести

20:00 | 15 дақиқада ўқилади.

Ўтаётган ҳафта ичида Ўзбекистонда содир бўлган энг аҳамиятли ва муҳокамаларни келтириб чиқарган воқеа-ҳодисаларни яна бир бор эсга оламиз.

Dayjest yt

Видеони YouTubeʼда томоша қилинг:
👉
https://youtu.be/h_2U4lmZ6Q4

Ўзбекистон Жаҳон банкидан 800 млн доллар кредит олади

 

Яна қарз, яна кредит: Ўзбекистон бир ҳафта ичида 2 та йирик қарз олишга эришди.

 

Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратилишини маъқуллади. Маблағ ҳукуматга узоқ муддатли қайтариш шартлари асосида паст фоиз ставкаси билан тақдим этилиши айтилган.

 

“Бундай кредитлаш шартлари халқаро молия бозорларидагига қараганда анча фойдали. Бу орқали Ўзбекистон қарз бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини қисқартириши ва тежалган бюджет маблағларини устувор ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга йўналтириши мумкин бўлади”, дейилади Жаҳон банки хабарида.

 

Шунингдек, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 миллион долларлик сиёсатга асосланган кредит ажратилишини маъқуллаганини маълум қилди.

 

Маълумотга кўра, маблағ Ўзбекистонда институтсионал ислоҳотлар, инклюзив ўсиш ва жаҳоншумул интегратсия жараёнини жадаллаштиришга йўналтирилади. Ўзбекистоннинг ташқи давлат қарзи 75 млрд доллардан ошди. Бу аҳоли жон бошига тақсимланса 2000 доллар атрофида бўлади.

 

Тезак ёқишга чорлаган Қумқўрғон хокими

 

Куз-қиш мавсуми арафасида, айниқса узоқ ҳудудларда газ таъминоти масаласи аҳолининг энг долзарб муаммоларидан бирига айланган. Қумқўрғон тумани ҳокими таппи қилиб, кун ўтказишга, газ йўқлигидан нолимасликка чорлади.

 

Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов маҳаллий кенгаш сессиясида шундай деди:

 

«Газни ҳам тўғри тушунинг, сизлар мана шу туманнинг олий органи бўлганларингиз учун айтяпман-да, газнинг таги бўлса қани, таги йўқ-да», — деди Анвар Нормаматов.

 

Шунингдек, ҳокимим пахта терими мавсумида одамлар пахта териб, оилавий даромад топиб, турмуш шароитини яхшилаш имконига эга эканини таъкидлади.

 

«Масалан, ҳозир мана пахта йиғим-терими бўлаяпти. [Авваллари] уч кун пахта териб, бир халта уннинг пулини ишлаган. Уч кун, тўрт кун пахта териб, бир халта ун [олишган]. Қаранг, ҳозирги замонни, бугун 100 кило пахта терса, унинг пули 100 минг, 200 минг сўм бўлади. Бир кунда бир халта ун. Бир киши ўн кун терса, агар оиласи билан терса, бир кунда беш-олти халта унни ишлайди», — деди.

 

Сурхондарёда бу биттагина хавотирли ҳолат эмас. Аввалроқ Бойсун ва Олтинсой туманларида одамлар арзон кўмир учун ур-йиқит қилаётгани тасвирлари тарқалди.

 

Хулоса қилиш мумкинки, Сурхондарёнинг туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик яхши олиб борилмаган. Газ таъминоти йўқ олис ҳудудларда аҳолига кўмирни тартиб билан тақсимлаш режаси ишлаб чиқилмаган.

 

Янгиланган Дамас ва Cобалт ишлаб чиқарилади

 

Энг кўп харид қилинадиган моделлардан бири бўлган Дамас ва Cобалт автомобилларининг янги авлодлари тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

 

УзАуто Моторс Дамас ва Cобалтънинг янги версияларини тақдим этади. Компания Дамас Мове (йўловчи) ва Дамас Мах (юк-йўловчи) версияларини ишлаб чиқаришни бошлайди. Улар жорий модел билан бир вақтда ишлаб чиқарилади.

 

Янги Дамас ўлчамлари катталашиб, юк кўтариш қобилияти ва қулайлиги ошади. Cобалт эса Стйле МCМ ва Миднигҳт МCМ версияларида тақдим этилади. Автомобил 12 та янги опсия билан жиҳозланиб, двигател ва АБС тизими янгиланган.

 

Шунингдек, янги мултимедиа тизими, круиз-контрол, иситиладиган ўриндиқлар, эко-чарм салон ва бошқа қулайликлар жорий этилади. Жами 50 дан ортиқ асосий компонент янгиланган.

 

Cобалтънинг ташқи кўринишини янгилаш устида ҳам ишлар бошланган. Дамаснинг нархи қанчага ортиши ҳозирча номаълум, лекин Cобалтънинг нархи қарийб 10 млн сўмга қимматлашиши маълум.

 

Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

 

Октябр куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди ҳамда мазкур улкан мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этди.

 

Саудия, Япония ва Корея компанияларининг иштирокида амалга ошириладиган лойиҳа 4 босқичдан иборат. Биринчи босқичда 2,5 миллиард доллар эвазига аэровокзал ва аэродром қурилади.

 

15-октябрь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги янги халқаро аэропорт қурилишига тамал тоши қўйди ва «Бизнинг мақсад — Ўзбекистонни Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи йирик авиатсия ҳабига айлантириш», — деди.

 

Лойиҳа иқтисодиётга 27 млрд доллардан ортиқ даромад келтиради, минглаб иш ўринлари яратади ва туризм ҳамда хизмат соҳаларини ривожлантиради. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида амалга оширилган йирик транспорт лойиҳаси билан танишди ва электробусда синов сафарини амалга оширди.

 

Маълумотга кўра, 19,2 млн долларлик лойиҳа йўловчи оқимини икки баробар кўтарган. Экология вазири Азиз Абдуҳакимовга кўра, янги аэропорт туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туризм хизматлари сифатини яхшилашга хизмат қилади ва 2030-йилга бориб хорижий сайёҳлар сони — 25 миллионга етиши мумкин.

 

Мигрантларга чеклов

 

Россияда мигрантлар учун навбатдаги чеклов: Владимир Путин мамлакатда мигрант оилалар сонини чекловчи янги мигратсия сиёсатини тасдиқлади.

 

Янги консепсия меҳнат бозоридаги муҳожирлар сонини назорат қилиш, ишламайдиган оила аъзоларининг яшашини чеклаш ва болаларнинг мактабларга қатнашини тартибга солишни кўзда тутади.

 

Ҳужжат мамлакатнинг расмий ҳуқуқий ахборот порталидан эълон қилинган бўлиб, у 2018-йилдан буён амал қилиб келаётган дастурни алмаштиради. Ҳужжат 9 бўлим ва 46 банддан иборат. Унда мигрантларнинг Россияга кириш-чиқиши, яшаш, бошпана ва фуқаролик олиш қоидалари белгиланган.

 

Мигрантларнинг ишламайдиган ва ўқимайдиган оила аъзоларининг яшаши чекланади, мактабга бормайдиган мигрант болалар сони камайтирилади ва этник анклавларнинг шаклланишига қарши чоралар кўрилади. Россия ахборот технологиялари ва биометрияни кенг жорий қилиб, ноқонуний мигрантлар сонини камайтириш ва мигратсия тизимини рақамлаштиришни режаламоқда.

 

Олтин нархи рекорд даражада ошди

 

Рекордлар ортидан рекордлар: Жаҳон бозорида олтин нархи кўтарилиши Ўзбекистонда ҳам янги чўққиларга олиб чиқмоқда.

 

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи кескин ошиб, 14-октябрь ҳолатига кўра, 1 грамм олтин баҳоси 1 миллион 663 минг сўмга етди — бу тарихий рекорд. Марказий банк маълумотларига кўра, бир кунда нархлар 2,6 фоизга, йил бошидан буён эса 48,6 фоизга ошган. 2025-йил бошидан буён қуймаларнинг нархи 40 марта рекордни янгилаган.

 

Мутахассислар бу ҳолатни жаҳон бозоридаги ноаниқликлар ва долларнинг қадрсизланиши билан боғламоқда. 2025 — Халқаро бозорда ҳам олтин илк бор 4 минг долларлик чегарадан ўтди — 1 троя унсияси 4 162 долларга садоланмоқда.

 

Экспертлар бу ўсиш яқин ойларда ҳам давом этишини ва йил сўнгига қадар унсияси 5000 долларга етишини таъкидламоқда. Ҳолбуки, олтин йил бошида 3300 долларга етиши прогноз қилинган эди.

 

Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

 

Ўзбекистон футболи тарихида илк бор ўзбек мутахассиси ФИФА қўмитаси таркибига киритилди. Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси (ЎФА) биринчи раиси ўринбосари Равшан Эрматов 2025–2029-йилларга мўлжалланган ФИФА Технологиялар, инноватсиялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

 

Ушбу қўмита ВАР, голни аниқлаш технологияси, сунъий интеллект каби замонавий тизимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан шуғулланади.

 

Шунингдек, ЎФА бош котиби Аваз Мақсумов ФИФА соҳилбўйи футбол қўмитасига, Юлия Панина эса аёллар терма жамоалари мусобақалари қўмитасига аъзоликка сайланди.

 

Равшан Эрматов аввалроқ ОФК ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов ФИФА томонидан ўтказилган жаҳон чемпионатларида энг кўп — 13 та ўйинни бошқарган рекордчи саналади.

 

Мана, шу тариқа, ортда қолган ҳафтанинг энг муҳим ва ёрқин воқеаларини сиз билан бирга ёдга олдик. Агар контентимиз сиз учун манфаатли бўлган бўлса, кейингиларини ўтказиб юбормаслик учун каналга обуна бўлинг, лайк ва қўнғироқча тугмасини босиб қўйинг! Келгуси ҳафтада кўришгунча хайр, саломат бўлинг!