АҚШда Трампга қарши «No Kings» намойишлари миллионлаб одамларни жамлади

14:45 | 3 дақиқада ўқилади.

Ню-Йорк, Вашингтон, Лос-Анжелес ва бошқа шаҳарларда минглаб америкаликлар «No Kings» шиори остида Доналд Трамп сиёсатига қарши чиқди.

Trump no kings

АҚШнинг бир қатор йирик шаҳарларида — Нью-Йорк, Вашингтон, Чикаго, Майами ва Лос-Анжелесда 18 октябр куни Доналд Трамп маъмурияти сиёсатларига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Таймс-Сквер майдонидаги митингда 20 мингдан ортиқ киши қатнашди, мамлакат бўйлаб эса 100 мингдан зиёд фуқарo иштирок этган.

Намойишчилар «Демократия — подшоҳлик эмас» ва «Конституция мажбурий» каби шиорлар билан чиқишди. Намойишлар давомида зўравонлик ҳолатлари қайд этилмади, полиция фақат кузатувчи сифатида қатнашди.

Ню-Йорклик ёзувчи Бет Заслоф бу ҳаракатни «фашизмга мойил бошқарувга қарши кураш» деб таърифлаб, «бундай бирлик менга умид беради», деди.

Вашингтонда сенатор Берни Сандерс «Биз Американи ёмон кўрганимиз учун эмас, севганимиз учун бу ердамиз», дея чиқиш қилди. Сенатор Чак Шумер ҳам намойишда қатнашиб, «Бизда подшоҳ йўқ, Трамп демократияни бузишга йўл қўймаймиз», деб таъкидлади.

Трамп эса Fox News телеканалига берган интервюcида «Мени подшоҳ деб аташяпти, лекин мен подшоҳ эмасман», деб жавоб қайтарди. Бир неча республикачи губернаторлар эса эҳтиёт чораси сифатида Миллий гвардияни тайёр ҳолатда ушлаб туришни буюрди.

Намойишлар фақат АҚШда эмас, Европанинг Берлин, Мадрид, Рим ва Лондон шаҳарларида ҳам ўтди. Лондондаги АҚШ элчихонаси олдида бир неча юз киши йиғилди, Торонто шаҳрида эса «Қўл уз, Канададан» шиори остида намойишлар бўлиб ўтди.

Reuters сўровига кўра, Трампнинг рейтингини 40 фоиз аҳоли қўллаб-қувватламоқда, 58 фоизи эса норози. Бу кўрсаткич унинг аввалги муддатидаги рейтингидан паст, аммо жамиятдаги сиёсий бўлиниш ҳануз кучлилигича қолмоқда.