Аргентинада сиёсий дебат пайтида номзод юрак хуружидан вафот этди

09:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Аргентинада парламент сайлови учун дебат давомида фожеа юз берди — 66 ёшли сиёсатчи Эрнан Дамияни жонли эфир пайтида юрак хуружига учраб вафот этди.

enman

Аргентинагада «Радикал фуқаролик иттифоқи» (UCR) партиясидан парламентга номзод бўлган Эрнан Дамияни дебат пайтида юрак хуружи сабаб жонли эфирда вафот этди. Бу ҳақда Испаниянинг 20minutos нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, 66 ёшли сиёсатчи «Dolar Blue» деб номланган теледастурда бошқа номзодлар билан бирга иштирок этаётган пайтида аҳволи кескин ёмонлашган. Эфир бошланганидан сўнг бир неча дақиқа ўтиб, у полга йиқилган ва тез ёрдам хизмати орқали шифохонага етказилган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишмаган.

The Economist маълумотига кўра, Дамияни узоқ йиллар тамаки чекиш билан боғлиқ соғлиқ муаммоларидан азият чеккан. У 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида Мисионес провинцияси сиёсий ҳаётида фаол иштирок этган, бир неча марта маҳаллий парламент депутати сифатида сайланган. Кейинчалик у Миллий Конгрессда жиноят ҳуқуқи бўйича комиссияга раҳбарлик қилган.

Дамияни 26 октябр куни бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиши кутилган эди. Primera Ediciоn нашри ёзишича, у партиянинг нуфузли ва таъсирли арбобларидан бири бўлиб, бир неча бор UCR раҳбари лавозимини эгаллаган.

Аввалроқ Аргентина президенти Хавиер Милей кортежи сайловолди тадбири пайтида норозилар томонидан ҳужумга учраган. Тош ва тухумлар отилган автомобилда унинг синглиси ҳам бор эди. Улар хавфсизлик хизмати томонидан шошилинч эвакуация қилинган.