Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки саккиз ойида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 42,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24,9 фоизга юқори.
Йирик корхоналарнинг улуши жами қурилиш ишлари ҳажмида 23,5 фоизни ташкил этган. Йиллар кесимидаги ўсиш динамикаси қуйидагича:2021 йил — 16,8 трлн сўм;
2022 йил — 21,6 трлн сўм;
2023 йил — 23,6 трлн сўм;
2024 йил — 34,6 трлн сўм;
2025 йил — 42,8 трлн сўм.
Шу билан бирга, янги объектлар қурилишида асосий юк кичик корхона ва микрофирмалар зиммасида бўлиб қолмоқда. Улар томонидан 2025 йил январь–август ойларида 62 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу жами қурилиш ишларининг 46,1 фоизини ташкил этди.
Қурилиш фаолиятининг корхона турлари кесимидаги тақсимоти қуйидагича:
йирик корхоналар — 23,5 фоиз;
кичик корхона ва микрофирмалар — 46,1 фоиз;
норасмий сектор — 30,4 фоиз.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, қурилиш соҳасидаги бу ўсиш мамлакатдаги инвестиция фаоллигининг ортиши ва шаҳарсозлик ислоҳотларининг изчил амалга оширилаётганидан далолат беради.