Афғонистон ва Россия мамлакатда «Мир» банк карталарини қабул қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг Россиядаги элчиси Гул Ҳасан Ҳасан «Известия» газетасига маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу савдо алоқаларини ривожлантириш ва Россиядан сайёҳларни жалб қилишга ёрдам беради.
«Музокаралар давом этмоқда. Биз харид пайтида пул ўтказмаларининг ҳеч қандай тўсиқсиз ва муаммосиз амалга оширилишига эҳтиёж сезмоқдамиз», – деди элчи.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қарор қабул қилишда бир қатор қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Булар қаторига Афғонистонда банк терминалларининг йўқлиги, шунингдек, 2021 йилда «Толибон» ҳокимиятга қайтганидан сўнг мамлакатга нисбатан жорий этилган халқаро санкциялар киради.