Лувр музейидан нималар ўғирлангани маълум бўлди

16:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Париждаги Лувр музейидан француз императорларига тегишли қимматбахо тўпламдан 9 та ноёб ашё ўғирлаб кетилган.

Luvr

Франция пойтахти Париждаги Лувр музейида ноёб буюмлар ўғирланиши бўйича тафсилотлар очиқланди. Расмий маълумотларга кўра, жиноятчилар тарихий тўпламдан 9 та бебаҳо буюмни олиб кетишган.

Рўйхатдаги ҳар бир буюм расмийлар томонидан «бебаҳо» деб эътироф этилди:

212 та марварид, 1 998 та олмос ва 992 та пушти қиррали олмос билан безатилган императрица Евгения тиараси;

1

Императрица Евгениянинг 2 438 та олмос ва 196 та пушти қиррали олмос билан безатилган декоратив банти;

2

1855 йилга оид «Императрица Евгения» брошкаси;

3

Луи Бонапартнинг рафиқаси қиролича Гортензия ва Луи-Филипп Иънинг турмуш ўртоғи қиролича Мария-Амелия тақиб юрган тўпламдаги сапфир сирға;

4

 

Наполеон томонидан Мария-Луизанинг тўйига совға қилинган зумрад ва олмослардан ясалган маржон.

5

Тергов ишларига полициянинг махсус маданий мерос бўлими ва Интерпол жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябр куни соат 9:30 атрофида Лувр музейининг «Галерея д’Аполлон» қисмидан ноёб жавоҳирлар ўғирланган.