Европа Иттифоқи 2028 йилдан зaрядловчи қурилмаларга қатъий стандартларни жорий этади

17:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Европа Иттифоқи 2028 йилдан бошлаб барча зaрядловчи қурилмалар учун ягона USB-C стандартини жорий этишга қарор қилди. Бу ташаббус электрон чиқиндиларни камайтириш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган.

Zaryadka

Европа Иттифоқи электрон чиқиндилар миқдорини қисқартириш ва барқарор ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида зaryадловчи қурилмаларга оид янги қоидаларни қабул қилди. Талаблар 2028 йил охиридан амалга киритилади.

ЕИ ҳудудида сотиладиган барча 240 ваттгача бўлган ташқи қувват адаптерлари USB-C порти ва ажратиб олинадиган кабел билан жиҳозланиши шарт бўлади. Шу билан бирга, улар паст қувватда ҳам энергияни тежовчи тарзда ишлаши лозим.

Европа Комиссияси маълумотларига кўра, адаптерларда «EU Common Charger» белгиси пайдо бўлади. Унда қурилманинг қуввати, энергия самарадорлиги, чидамлилиги ва таъмирлаш имконияти ҳақидаги маълумотлар акс этади. Бу етикет фойдаланувчиларга тўғри қувват манбасини танлашда енгиллик яратади.

Еврокомиссия ҳисоб-китобларига кўра, янги стандартлар энергия сарфини тахминан 3 фоизга, иссиқхона газлари чиқиндисини эса 9 фоизга қисқартириши мумкин. Шу билан бирга, турли ишлаб чиқарувчиларнинг адаптерлари ўзаро мос бўлиши сабабли, Европа истеъмолчилари йилига тахминан 100 миллион евро тежаш имконига эга бўлади.

Ишлаб чиқарувчиларга янги талабларга мослашиш учун уч йиллик ўтиш даври берилади. Янги тартиблар махсус хавфсизлик талаблари мавжуд бўлган тиббий ускуналар ва баъзи ихтисослашган қурилмаларга тааллуқли эмас.

Европа Иттифоқи Apple компаниясига зaрядлаш портисиз iPhone ишлаб чиқишни тақиқламагани ҳам қайд этилди.