Россия Олий суди раиси 71 ёшида вафот этди

12:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Россия Федерацияси Олий суди раиси Ирина Подносова Москвада вафот этди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги унинг яқинларига таянган ҳолда хабар берган. Айрим маълумотларга кўра, у Владимир Путиннинг курсдоши бўлган.

Rossiya oliy sudi

Ирина Подносова 2024 йил 17 апрел куни Россия Олий суди раиси этиб тайинланган эди. У ушбу лавозимда узоқ йиллар раҳбарлик қилган Вячеслав Лебедевдан сўнг келган. Лебедев 2024 йил февралда, 80 ёшида вафот этган эди.

Ҳозирча расмий идоралар унинг вафотига оид батафсил маълумотларни тақдим этмаган. Маълумотларга кўра, у бир неча вақтдан буён оғир онкологик касалликка қарши курашиб келаётган эди.

Ирина Подносованинг вафоти Россия суд-ҳуқуқ соҳаси учун катта йўқотиш бўлди. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмади.