«Ғазода оммавий қатл давом этмоқда»: Исроилга жаҳон давлатларидан томонидан қатъий талаб қўйилди

00:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Дунёнинг ўттизга яқин давлати Исроилдан Ғазодаги урушни зудлик билан тўхтатиш ҳамда инсонпарварлик ёрдамига чекловларни бекор қилишни талаб қилмоқда.

Gazo

Франция, Буюк Британия, Канада, Италия ва бошқа 28 давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан Исроилга Ғазодаги урушни тўхтатиш талаби қўйилди. Associated Press агентлиги тарқатган баёнотда урушнинг зудлик билан тўхтатилиши, инсонпарварлик ёрдамининг тўсиқларсиз амалга оширилиши ва халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилиниши лозимлиги қайд этилган.

Баёнотда таъкидланишича, гуманитар ёрдам олиш учун жамланган фаластинликлар ўққа тутилаётгани, айрим ёрдам пунктлари эса «оммавий қатл этиш жой» ларига айланиб қолгани тўғрисида жиддий хавотирлар мавжуд.

Ташқи ишлар вазирлари Исроил ҳукуматидан Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини киритишга қаратилган чекловларни зудлик билан бекор қилишни, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар фаолиятига тўсқинлик қилмасликни талаб қилди.

Баёнотда, шунингдек, Ғазо аҳолисини оммавий кўчириш, ёки Фаластиннинг ишғол остидаги ерларида демографик ёки ҳудудий ўзгаришларни амалга ошириш мумкин эмаслиги қатъий белгиланган.

Мазкур талаблар фонида ҳам Исроил қирғинбарот урушини давом эттирмоқда. Фаластин томонидан ҳалок бўлганлар сони аллақачон 59 минг нафардан ошиб кетган.