Навоийда банк ходими 190 млн сўм пора олган вақтда ушланди

12:48 | < 1 минуты

Хатирчи туманидаги тижорат банк ходими 2021 йилдаги ҳоким қарорлари асосида ижарага берилган ернинг бир қисмини харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 190 млн сўм пора олган вақтда қўлга олинди.

Korrupsiya1

Ушбу ер майдони боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликка тегишли бўлиб, банк ходими уни ўз отаси бошқарадиган фермер хўжалиги учун расмийлаштиришда ёрдам беришини айтиб келган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу жиноят аниқланди ва далиллар тўпланди.

Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг фирибгарлик айбловини назарда тутувчи 25-168-моддаси 4-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.