Шавкат Мирзиёев Хитойга боради

25.07.2025 22:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Мазкур сафар ҳақидаги ишора Хитой раҳбари Си Жинпингнинг Мирзиёевга йўллаган табригидан маълум бўлди.

Mirziyoyev

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг сентябр ойида Хитойга боради. Ташриф доирасида ХХР раиси Си Жинпинг билан музокара ўтказади. Бу Си Жинпингнинг Шавкат Мирзиёев 68 ёшга тўлгани муносабати билан йўллаган табригидан маълум бўлди.

«Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тианжин саммитида ҳамда Хитой халқининг япон босқинчиларига қарши урушидаги Ғалабаси ва Фашизмга қарши жаҳон урушидаги Ғалабасининг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этаётганингиз муносабати билан Сизни Хитойда қутлашдан мамнунман», — деган ХХР раиси ўз мактубида.

2025 йил 3 сентябр куни Пекинда Иккинчи жаҳон уруши якунланган кун муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади. Парад доирасида халқаро даражадаги учрашувлар, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви ҳам ўтказилиши мумкин.