«Иммиграцияни тўхтатиш зарур, акс ҳолда Европа йўқ бўлиб кетади», — деди у.
Трампнинг фикрича, ҳозирги пайтда «иммиграция Европани ҳалок этмоқда».
Трамп аввалги сиёсий фаоллиги даврида ҳам кўп марта миграция сиёсатига қарши позицияни билдирган эди. Унга кўра, назоратсиз кириб келаётган муҳожирлар миллий хавфсизлик, иқтисодий барқарорлик ва маданий идентификация учун жиддий муаммолар келтириб чиқармоқда.