КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга Амур вилоятида Ан-24 йўловчи самолётининг қулаши оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (КТСА) хабар берди.
Қайд этилишича, Ким Чен Ин Россия раҳбарига юборган телеграммада КХДР халқи «биродар Россия халқи билан бахтсизлик ва қайғуни баҳам кўраётгани»и таъкидлаган. У Россия президентига, Россия халқига ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
«Сизнинг раҳнамолигингизда Россия ҳукумати ва халқи йўқотиш азобини енгиб ўтишини чин дилдан тилайман», — дейилади телеграммада.