Флоренция мазкур рўйхатда 11-ўринни эгаллаб, барча Европа шаҳарлари орасида энг юқори баҳога сазовор бўлди. У нафақат санъат ва архитектура маркази, балки Италиянинг туристик дарвозаси сифатида ҳам тан олинган. Унинг тарихий жозибаси, маҳаллий таомлари ва жимжитликда ўтган ҳаёти сайёҳлар қалбини забт этмоқда.
Бу рейтинг қарийб 180 минг ўқувчи фикри асосида тузилган бўлиб, шаҳарлар 6 мезон — маданият, ошхона, меҳмондўстлик, харид қилиш имкониятлари, нарх ва сифат нисбати ҳамда умумий таассуротлар асосида баҳоланди.
Италия бу галги рўйхатда энг кўп номзод билан қатнашган Европа мамлакати бўлди. Флоренциядан ташқари Рим 18-ўринни, Сиена эса 23-ўринни эгаллади. Барча учала шаҳар ўзининг бой тарихи, замонавийликка мойил бўлмаган муҳити ва ёшартирувчи атмосфераси билан эътироф этилган.
Флоренциядаги Уффици галереяси, Боттичелли асарлари, Флоренция черковининг теракота гумбази каби шоҳ асарлар сайёҳлар учун пиёда юриш масофасида жойлашган. Бу шаҳар анъанавий итальянча ошхонаси билан ҳам танилган — бу ердаги оилаларга тегишли тратториялар авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.
Римда эса замонавий ҳаёт ва қадимий тарих бирлашган. Бу йилги католик Юбилей йили муносабати билан шаҳар янада кўпроқ сайёҳни қабул қилмоқда. Сиена эса ўзига хос ўрта аср муҳитини сақлаб қолган, UNESCO рўйхатидаги шаҳар сифатида танилган.
Рейтингда Испаниянинг Севиля ва Гранада шаҳарлари ҳам юқори ўринларни эгаллади. Туркиянинг Истанбул шаҳри эса 14-ўринга қўйилган.
Қизиғи шундаки, Франциядаги ҳеч бир шаҳар бу йилги 25 таликка кирмади. Бу АҚШлик ўқувчилар таъби ўзгариб, оммавий туризмга эмас, ,емалол ором олинадиган ва нарх жиҳатдан мақбул шаҳарларга қизиқиш ортганини кўрсатади.