Нурота тоғ тизмасидаги нодир қоятош тасвирлари илмий асосда ҳужжатлаштирилди

10:45 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил июн-июл ойлари давомида Нурота тоғ тизмасида жойлашган қатор манзилларда ибтидоий одамлар ҳаётига оид юзлаб ноёб қойатош расмлари аниқланиб, илмий тадқиқ қилинди. Ушбу ишлар Самарқанд археология институтининг мутахассислари томонидан амалга оширилган.

Nurota arxeologlar

Тадқиқотлар «Ўрта Зарафшон ҳавзаси қойатош расмлари каталогини яратиш» амалиёий лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Лойиҳага институт директори ўринбосари Азбиддин Холматов раҳбарлик қилди. Ушбу жараёнда Оқтоғ, Ғўбдинтоғ ва Қароқчитоғ ҳудудларидаги соў ва даралар — Қорақисмоқсой, Eтимсой, Аламлисой, Андоқсой, Оқмўласой, Қуюкдара, Бурғансой, Жизмонсой ва Сангижумонсой етакларидаги тасвирлар ўрганилди.

Қойатош расмлари замонавий усуллар асосида ҳужжатлаштирилиб, тўлиқ рўйхатга олинди. Расмлар орасида одамлар, буқа ва сигир каби уй ҳайвонлари, шунингдек, шер, буғу, тоғ эчкиси, қулон ва от каби ёввойи жонзотлар акс эттирилган. Айниқса, қочаётган тоғ эчкилари ва уларни қувлаб кетаётган шер манзараси алоҳида эътиборга сазовор.

Олимларнинг фикрича, ушбу тасвирлар орқали ибтидоий инсонларнинг фаолияти, диний қарашлари, ҳаёт тарзи ва табиатга муносабати ҳақида муҳим маълумотлар олиш мумкин. Бундай расмлар юртимиздаги археологик мероснинг бойлигини яна бир бор намоён этади.