БАА сунъий интеллект соҳасида етакчиликка жиддий бел боғламоқда

16.05.2025 09:33 | 2 дақиқада ўқилади.

БАА ҳукумати сунъий интеллект соҳасида етакчи марказга айланишни мақсад қилмоқда. Бу ҳаракат мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва нефтдан келадиган даромадга боғлиқликни камайтириш стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.

Trump uae

Al-Jazeera мухбири Ҳошим Аҳилбарранинг таъкидлашича, БАА сунъий интеллект инфратузилмаси, яримўтказгичлар, энергетика ва ишлаб чиқариш соҳаларига катта эътибор қаратаяпти. Оқ уй март ойида ушбу соҳаларга доир 10 йиллик, 1,4 трлн долларлик ҳамкорлик дастури тузилганини маълум қилди. Ушбу дастур АҚШ иқтисодиётига БАА инвестициясини сезиларли даражада оширишни назарда тутади.

Аҳилбарранинг қайд этишича, БАА сунъий интеллект марказига айланиш ниятида Вашингтон билан микросхемалар етказиб бериш юзасидан келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда. Бу келишув амалга ошса, БАА сунъий интеллект соҳасидаги энг муҳим ўйинчига айланиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, ушбу жараёнда Саудия Арабистони кейинги ўринда туради.

Мамлакатнинг технологик салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали БАА нафақат минтақавий, балки глобал рақобатда ҳам ўз ўрнини мустаҳкамлашга интилмоқда.