Самарқанднинг машҳур «қўзиқоринсимон уйи» бузилмоқда

20:24 | 2 дақиқада ўқилади.

Самарқанддаги 12 қаватли меҳмонхона расмий ҳужжатларсиз қурилгани сабабли суд қарори билан бузилмоқда. Объектнинг сейсмик ҳолати ҳам хавфли дея баҳоланган.

Quziqorin

Самарқанд шаҳридаги «қўзиқорин уй» номи билан машҳур бўлган 12 қаватли меҳмонхона расман бузила бошланди. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, мазкур иншоот шаҳарсозлик ҳужжатларисиз, қонун талаблари бузилган ҳолда қурилган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, мазкур объект фуқаро Ф.Халилов томонидан қурилган бўлиб, унинг қурилиши бир неча марта тегишли идоралар томонидан тўхтатишга чақирилган. Шу билан бирга, бинонинг сейсмик жиҳатдан талабларга жавоб бермаслиги, фойдаланиш учун хавфли экани аниқланган.

«Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган бу бино бўйича Республика комиссияси хулосаси ва 2022 йилнинг 6 июл куни фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан Ф.Халиловга Самарқанд тумани «Жўйисой» МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли бўлган ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 12 қаватли бино-иншоот (меҳмонхона)ни ўз ҳисобидан бузиши тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилган ва ижро учун юборилган», дейилади вазирлик ахборотида.

Бу қарорни ижро этиш юзасидан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва тегишли органлар томонидан амалий ишлар бошланган.