Қатар Трампга ҳадя қилган самолёт ҳақиқий «учар сарой»га айлантирилади

29.07.2025 21:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Қатар ҳукуматидан Трамп маъмуриятига «шартсиз совға» сифатида берилган ҳашаматли самолётнинг қайта жиҳозланиши бошланди. Айрим манбалар лойиҳа қийматини 1 миллиард долларга баҳоламоқда.

Air force

ABC News хабар қилишича, Қатар амирлик оиласи Трамп маъмуриятига тахминан 400 миллион долларлик Boeing 747-8 самолётини совға сифатида тақдим этгани расман тасдиқланди. Келишув АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет ва Қатар давлат вазири Сауд ибн Абдурраҳмон Ол Соний томонидан имзоланган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги мазкур самолётни президент эҳтиёжларига мослаштиришни бошлаган. Аммо бу мақсад учун қанча маблағ ажратилаётгани сир сақланмоқда.

Мустақил манбаларнинг баҳолашича, «учар сарой» ни қайта жиҳозлаш 1 миллиард доллардан ортиққа тушиши мумкин — бу эса дунёдаги энг қиммат авиацион реконструкциялардан бирига айланиши эҳтимолини оширади.

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари котиби Трой Майнкнинг маълум қилишича, зарур маблағлар айни пайтда АҚШ ядровий арсеналини янгилаш учун мўлжалланган Сентинел қитъалараро баллистик ракета дастуридан олиб берилмоқда.