Фирибгарларнинг қўнғироқлари ва хабарларини қандай аниқлаш мумкин? — Octobank йўриқномаси

30.07.2025 10:10 | 4 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда фирибгарлар тобора айёр бўлиб бормоқда — энди уларнинг схемаси икки босқичли: телефон қўнғироқлари ва мессенжерлар орқали юбориладиган хабарлар. Octobank бу схемани қандай аниқлаш ва ундан қандай ҳимояланиш ҳақида маълумот беради. 

Reklama

Схема қандай ишлайди?

Ўзбекистонда телефон қўнғироқлари ва мессенжерлардаги хабарларни бирлаштирган фирибгарлик схемаси тарқалмоқда. Марказий банкнинг маълумотларига кўра, схема фуқароларнинг рақамли саводхонлиги ошиши фонида айниқса оммалашган — оддий қўнғироқлар билан кимнидир алдаш энди қийинроқ.

1-босқич: «оператор» қўнғироғи

Эҳтимолий қурбонга ўзини бирор бир мобил алоқа оператори ходими деб таништирган шахс қўнғироқ қилади. Шартномани узайтириш баҳонасида у йўналтирувчи саволлар бериб, маълумотни тасдиқлашни сўрайди. Асосий мақсад — ишончга кириш ва кейинчалик иккинчи босқичга ўтишга ёрдам берадиган асосий шахсий маълумотларни тўплаш.

2-босқич: «Марказий банк»дан хабарнома

Бироз вақт ўтгач, жабрланувчи Телеграмда хабар олади. Аккаунт расмий кўриниши учун Марказий банк логотипи бор. Хабарда шундай дейилади:

  • кредит очилганлиги ва уни зудлик билан «ёпиш» кераклиги;
  • ёки кредит аллақачон расмийлаштирилган ва «операцияни якунлаш керак»лиги, акс ҳолда текширув бошланиши.

Агар фойдаланувчи шубҳа қила бошласа ёки кўрсатмаларга амал қилишдан бош тортса, у фирибгарликда иштирок этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши билан таҳдид қилинади. Босимни кучайтириш учун бузғунчилар:

  • lex.uz порталидан жиноят кодексидаги моддаларга ҳавола қилади;
  • «вазият ўта шошилинч», дейди, «оқибати ёмон», деб қўрқитади.

Сизга фирибгар қўнғироқ қилаётганини қандай аниқлаш мумкин

Ichiga

Агар фирибгар билан гаплашаётганингизга ишончингиз комил бўлса — шунчаки гўшакни қўйинг. Қанча узоқ вақт алоқада бўлсангиз, фирибгар сизни мулоқотни давом эттиришга кўндириши эҳтимоли шунча юқори бўлади. Шундан сўнг, сизга қўнғироқ қилинган банк ёки компания билан боғланиб, содир бўлган воқеа ҳақида хабар беринг.

Фирибгарларнинг ҳийлаларига алданиб қолмаслик учун эслаб қолинг:

  1. Фирибгарлар сизни чалғитишга уринади — шошилтиради, қўрқитади ва таҳдид қилади: сиз саросимага тушманг.
  2. Агар фирибгар билан гаплашаётганингизга ишончингиз комил бўлса, гўшакни қўйинг ва алоқани узинг.
  3. Телеграмдан келган бегона иловаларни ўрнатманг.
  4. Шубҳали ҳаволаларга кирманг.
  5. Қуйидаги маълумотларни ҳеч кимга айтманг:
  • Картангизнинг амал қилиш муддати
  • СМС ёки push-билдиришномалардан келган код
  • PIN-код

Реклама