Август ойи қандай об-ҳаво билан бошланади?

31.07.2025 13:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Август ойининг илк кунларида Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво асосан қуруқ ва бироз шамолли бўлиши кутилмоқда. Мамлакатнинг кўп қисмида ёғингарчилик кузатилмайди.

Ob havo

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1–5 август кунлари ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан шамол есиб, 4–5 август кунлари айрим жойларда унинг тезлиги 13–16 м/с гача кучайиши, натижада чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Кечаси 18–23 даража, кундузи 31–36 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 19–24 даража, кундузи 33–38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати нисбатан юқори бўлиб, кундузи 40 гача кўтарилиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги айрим жойларда 16 м/с гача етиб, chang-to‘zonлар келтириб чиқариши мумкин.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 августда баъзи жойларда 13-16 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 4 августда баъзи жойларда 13-16 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Республика тоғли ҳудудларида эса 2 август куни қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқлар кузатилиши мумкин. Бошқа кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Бу ерларда кечаси 13–18 даража, кундузи эса 23–28 даража атрофида бўлади.