Ўзбекистонда энг кўп оилавий корхоналар савдо соҳасида

01.08.2025 12:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 июл ҳолатига кўра мамлакатда 38 234 та оилавий корхона фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич йил бошидан бери 1 969 тага ошган.

Savdo do'koni

Оилавий корхоналарнинг энг катта улуши савдо соҳасига тўғри келади — 15 264 та. Саноат соҳасида 8 703 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 7 303 та корхона мавжуд.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 2 649 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда 646 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 354 та оилавий корхона фаолият кўрсатмоқда.

Қурилиш соҳасида 299 та, ахборот ва алоқа соҳасида 245 та оилавий корхона мавжуд. Бошқа турли соҳаларда эса 2 771 та оилавий бизнес рўйхатга олинган.

Статистика маълумотларига кўра, оилавий корхоналар сонининг мунтазам ортиши аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши ва иқтисодиётда кичик бизнес улушининг кенгайиб бораётганидан дарак беради.