Вақтинчалик тўхталишлардан сўнг 31 июл куни амалга оширилган илк рейс тўлиқ тижорат юкламаси билан бажарилгани компания матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.
Парвозлар бизнес ва эконом класс салонларига эга ўрта магистралли Airbus A320 самолётларида ҳафтасига уч марта бажарилади. Москвадан — пайшанба, жума ва якшанба кунлари, Самарқанддан эса — жума, шанба ва душанба кунлари рейслар амалга оширилади. Парвоз давомийлиги 4 соату 20 дақиқа.
«Аэрофлот» авиакомпанияси матбуот хизмати маълумотига кўра, октябр ойи бошига қадар рейслар сони кундалик парвозлар даражасигача кўпайтирилади. Бу йўловчиларга икки шаҳар ўртасида сафарларни янада қулай ва мунтазам амалга ошириш имконини беради.
Авиачипталарни aeroflot.ru сайтида ёки Самарқанд халқаро аэропортидаги туну-кун ишловчи кассалардан харид қилиш мумкин.