Жазирама чекинмоқда: ҳафта охирида ҳам илиқ ва қуруқ ҳарорат сақланиб туради

01.08.2025 17:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Август ойининг илк кунларида Ўзбекистонда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланади. «Ўзгидромет» маълумотича, дам олиш кунлари ҳарорат республика бўйлаб +32…+35 даража атрофида, жанубий ҳудудларда айрим жойларда +38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Ob havo

Жума куни Фарғона водийси ҳамда Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик эҳтимоли паст.

Айрим минтақаларда шамол тезлиги сониясига 13−16 метргача кучайиб, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Бу ҳолат айниқса очиқ майдонларда ва қишлоқ хўжалиги ишлари олиб борилаётган жойларда ноқулайлик туғдириши эҳтимол қилинади.

Тошкент шаҳрида жума кундузи ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгарувчан тарзда кечади. Ёғингарчилик кутилмайди. Дам олиш кунлари пойтахтда асосан кам булутли ҳаво ҳукм суради. Шамол шарқдан сониясига 3–8 метр тезликда эсади, кун иккинчи ярмида сониясига 12–15 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+23 даража, кундузи +32…+35 даража бўлади.

Бу кўрсаткичлар август ойи боши учун одатий иқлим меъёрларидан 1–2 даража паст экани қайд этилмоқда.