Ўзбекистонда онлайн тўловлар сони ва қамрови кенгайиб бораётгани сабаб, мазкур бозордаги рақобат ҳам ортиб бормоқда. Айниқса, Paynet, Payme ва Click каби етакчи хизмат кўрсатувчилар фойдаланувчилар сони ва транзакция ҳажмини сезиларли даражада оширган.
2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, ушбу компаниялар ўзларининг молиявий ҳисоботларини эълон қилди. Унга кўра, ҳар учала компания ҳам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан соф фойда ва тушумда сезиларли ўсишга эришган.
1-ўрин: Paynet — 201,7 миллиард сўм соф фойда
Paynet 2025 йилнинг январь–июнь ойларида 201,7 миллиард сўм соф фойда қайд этди. Бу 2024 йилнинг шу давридаги 137,3 миллиард сўм билан солиштирилганда 46,9% ўсиш демакдир.
Умумий тушум: 756,5 миллиард сўм (2024 йилга нисбатан 50,04% кўпроқ)
2-ўрин: Payme — 166,3 миллиард сўм соф фойда
Payme 2025 йилнинг биринчи ярмида 166,3 миллиард сўм соф фойда олди. Бу ҳам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47,4% ўсишни ташкил қилади.
Соф тушум: 327,1 миллиард сўм (52,7% ўсиш)
3-ўрин: Click — 154,7 миллиард сўм соф фойда
Click ушбу даврда 154,7 миллиард сўм соф фойда қайд этди, бу 2024 йилнинг мос давридаги 117 миллиард сўмга нисбатан 32,2% кўпроқ.
Соф тушум: 353,4 миллиард сўм (80,8 миллиард сўмга ўсган)