Мазкур кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинди. Янгича механизм орқали тадбиркорлар расмий тарзда божхона тизимидаги низоли масалаларни ҳал этиш, имтиёзларни татбиқ этиш ва товар қийматини аниқлаш юзасидан мустақил тавсиялар олиш имкониятига эга бўлади.
Кенгаш фаолиятида божхона органларига услубий кўмак кўрсатиш, тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни таъминлаш ва икки томонлама келишувга эришиш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Апелляция кенгашига Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов раҳбарлик қилади. Унинг раҳбарлигидаги таркибга қўмита бошқармалари раҳбарлари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бизнес уюшмалари вакиллари ҳам киритилган.