Давлат хизматчиси аҳлоқи, “озиш”ни истамаётган ҳукумат ва кадр сиёсати муаммолари – Ўзбекистонда самарали бошқарув ташкил қилиш нега қийин кечмоқда?

23:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Бир неча кун аввал Каттақўрғон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбари ҳамда шу бўлим котибасининг селектор вақтида камераларга тушиб қолган ишқий муносабати саҳнаси ёдингиздадир.

Photo 2025 08 01 22 00 11

Ҳа, бу воқеа матбуотда анча шов-шув бўлди ва шу шов-шувлар ортидан бўлим раҳбари АбдураҳмонАлимов ва котиба ишдан олинди. Вазият юзасидан шаҳар ҳокимлиги ҳамда вазирлик томониданмаълум тушунтиришлар ҳам берилди. Аммо, охирги вақтларда халқ тўлаётган солиқларҳисобидан қора қозон қайнатадиган давлатхизматчилари қаҳрамони бўлган “хизмат хонасидагиёҳванд модда истеъмоли билан қўлга тушди”, “бузуқчилик билан қўлга тушди”, “қимор ўйнади”, “пора билан тушди”, каби салбий хабарлар кўпайиббормоқдаки, улар энди фақат янгилик ва ёкивазирликларнинг қисқа тушунтириши билан унутиладиган, ўтиб кетадиган даражадан ошибкетгандек. Бу ўринда давлат хизмати, унингнатижадорлиги, давлат хизматчиси аҳлоқи вапрофессионаллиги каби масалалар ҳам жиддийтаҳлил қилиниши, муаммоларнинг аслилдизларини ўрганишга эҳтиёж туғилаётгандек.

“Фикр вақти”нинг навбатдаги сони шу ва бошқамисоллар асосида давлат хизмати ва  бошқарувмасалалари таҳлилига бағишланди. Дастур меҳмонлари – иқтисодчи, таълим ва бошқарувмасалалари бўйича таҳлилчи Баҳодир Ғаниев ваюридик фанлари доктори, мамурий хуқуқмутахассиси Жўрабек Неъматов бўлди.

 

Видеони Youtubeʼда томоша қилинг:
👉https://www.youtube.com/watch?si&v=Zvc3OR8GK9w&feature=youtu.be