SANA давлат ахборот агентлиги хабар беришича, Суриянинг Бандаргоҳлар ва чегара пунктлари бош бошқармаси БААдаги компания билан келишувга эришди.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, мазкур сармоя Тартус портида кўп йўналишли терминал қуриш, бошқариш ва фойдаланишни назарда тутади. Лойиҳа Суриянинг логистика имкониятларини кенгайтириш ҳамда денгиз транспорти инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган.
Тартус бандаргоҳида узоқ йиллар СССР ва Россиянинг базаси бўлган. Суриянинг ҳозирги ҳукумати база бўйича эски шартномани бекор қилган.