Ташкилотчилар тадбирнинг пиво фестивалига алоқаси йўқлигини таъкидлаган бўлсалар-да, майдонда турли навдаги пиволарнинг кенг таклиф этилиши кўпчилик иштирокчиларга уни ҳақиқий пиво фестивали сифатида кўрсатди.
Тадбир давомида бир нечта фуқаро ўртасида келиб чиққан баҳс муштлашувга айланган. Мазкур ҳолатнинг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди ва жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Миллий гвардия ходимлари можарони тезда бартараф этиб, унинг кенгайишининг олдини олган.
Мyштлашув иштирокчиларининг шахслари аниқланган ва улар профилактика суҳбати учун ички ишлар бўлимига олиб борилган. Мирабод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаларига кўра, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Бўлиб ўтган воқеага қарамай, фестивал ўз ишини давом эттирди. Аммо бу катта миқёсдаги оммавий тадбирларни, айниқса, алкогол истеъмоли юқори бўлган ҳолатларда, қай даражада хавфсиз ўтказиш мумкинлиги борасида саволларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, бу кўчадаги иккинчи шундай турдаги фестивал ҳисобланади. Илк маротаба 27–29 июнда ўтказилган пиволи тадбир ҳам жамоатчиликда катта баҳс-мунозарага сабаб бўлган ва «Миллий тикланиш» партияси депутати Фируза Мухамеджанова уни «анъаналарга хилоф ва маънавий қадриятларга таҳдид» деб кескин танқид қилган эдию