27 июлдан 2 августгача қайд этилган ҳолатларнинг 2770 таси Фошан шаҳрида, 65 таси эса Гуангжоуда аниқланган. Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси Фошанда вируснинг кенгайишини тўхтатиш мақсадида санитария ва эпидемиологик чораларни кучайтириш, чивин кўпаядиган ҳудудларни йўқ қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Чикунгуня — Aedes туркумига мансуб чивинлар орқали юқадиган ўткир вирусли касаллик. Унга қарши махсус даво воситаси мавжуд эмас. Касаллик юқори ҳарорат, бўғимларда кучли оғриқ ва терида тошмалар билан кечади. Айрим ҳолларда у сурункали шаклга ўтиши ёки оғир асоратларга олиб келиши мумкин.
Муттахассислар аҳолидан чивинларга қарши дори ва махсус воситалардан фойдаланиш; эшик ва ойна олдига чивинга қарши панжара ўрнатиш; очиқ ҳавода енгил, узун кийим кийиш; сув тўпланадиган жойлар ва чиқиндиларни мунтазам тозалашни сўрамоқда.