Шамол асосан шарқдан 7–12 m/s тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 m/s гача кучайиши эҳтимоли бор. Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим кунлари чанғ-тўзон кузатилиши мумкин.
Ҳарорат ҳафта давомида юқори бўлиб, айниқса 8–9 август кунлари иссиқликнинг чўққисига чиқиши кутилмоқда. Бу кунларда жанубий вилоятлар ва чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40–42 даражагача кўтарилиши мумкин.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида кечаси 19–24 даража, кундаси 33–38 даража бўлади, 9 августда 35–40 даражагача кўтарилиши кузатилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 21–26 даража, кундаси 35–40 даража, 9 августда 37–42 даражагача исийди.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси 19–24 даража, кундаси 32–37 даража, 9 августда 34–39 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 19–24 даража (чўл ҳудудларда 26–29 даража), кундаси 33–38 даража, 8–9 августда 37–42 даражагача исийди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 18–23 даража, кундаси 31–36 даража, 8 августда 35–40 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда кечаси 13–18даража, кундаси 23–28 даража, 8–9 августда 25–30 даража ҳаво ҳарорати кузатилади.