Ташаббус муаллифи партия лидери ва думанинг шу фракцияси раҳбари Сергей Миронов ҳисобланади. Партия матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳужжат 4 август куни парламентга расман киритилади.
Қонун лойиҳаси изоҳида қайд этилишича, чора мамлакат миллий хавфсизлиги, жамоат тартибини таъминлаш ҳамда Россия фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида таклиф этилган. Тақиқ Россия ҳудудида ёки унинг ташқарисида содир этилган оғир жиноятлар учун амал қилади ва судланганлик муддати ўтган ёки олиб ташланган бўлса ҳам кучда қолади.
Мироновнинг таъкидлашича, бундай қонун мигрантлар томонидан такрорий оғир жиноят содир этилиши хавфини сезиларли даражада камайтиради. Шу орқали Россия фуқаролари хавфсизлигини таъминлайдиган қонуний тўсиқ яратилади.
Таклиф этилган чоралар қабул қилинса, мигрантлар орасидаги потенциал жиноятчиларнинг мамлакатга киришига мутлақо йўл қўйилмайди.