Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланади:
Ҳиндистон — 2780 нафар;
Туркманистон — 2622 нафар;
Тожикистон — 1145 нафар;
Хитой — 459 нафар;
Жанубий Корея — 381 нафар;
Покистон — 348 нафар;
Қирғизистон — 263 нафар;
АҚШ — 232 нафар;
Афғонистон — 167 нафар;
Туркия — 161 нафар;
Бошқа давлатлар — 988 нафар.

Йиллар кесимида хорижлик талабалар сони қандай ўзгарди?
Миллий статистика агентлиги берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 мингга етган. Қуйидаги рақамлар йилдан-йилга хорижлик талабалар сонининг қандай ўсиб бораётганини акс эттиради:
- 2022/2023-ўқув йили — 5,0 минг нафар;
- 2023/2024-ўқув йили — 10,8 минг нафар;
- 2024/2025-ўқув йили — 12,5 минг нафар.
Умуман олганда, сўнгги 10 йилда Ўзбекистонда таҳсил олаётган норезидент талабалар сони 18 баравар ошди.
Нега хорижий талабалар Ўзбекистонни танламоқда?
Хорижлик талабаларни Ўзбекистон олий таълим муассасаларига жалб этаётган асосий омиллар:
- Нисбатан арзон таълим;
- Рус ва инглиз тилларида ўқитиш имконияти;
- Нуфузли хорижий университетлар филиалларининг очилиши;
- Визасиз кириш ёки соддалаштирилган тартибдаги мигратсия сиёсати.
ОТМлар учун бу қандай фойда келтирмоқда?
- Молиявий ресурслар: Чет эллик талабалар томонидан тўланадиган контрактлар орқали даромад кўпаймоқда.
- Рейтинглар ва аккредитатсия: Халқаро талаба улуши ОТМ рейтингларига ижобий таъсир кўрсатади.
- Таълим муҳитининг бойиши: Кўп миллатли муҳит орқали академик муҳит маданий ва фикрий жиҳатдан бойимоқда.
Келажак прогнози
- 2025–2030-йиллар давомида хорижлик талабалар сонини 20 мингдан оширишрежалаштирилмоқда.
- Бунда тиббиёт ва IT бўйича ихтисослашган университетлар етакчи рол ўйнаши кутилмоқда.
- Халқаро аккредитатсияланган дастурлар, «double degree» (икки дипломли) тизими ва чет эллик профессорлар сони ошади.
Меҳриноза Фармонова тайёрлади.