Қирғизистондаги 6 баллик зилзила Ўзбекистонда сезилди

18:56 | 2 дақиқада ўқилади.

Қирғизистонда рўй берган 6 баллик зилзила Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятларида ҳам сезилди. Хусусан, Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам зилзила кучи сезилганини ёзмоқда.

Zilzila

5 август куни соат 18:44 да Қирғиз Республикаси ҳудудида 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, зилзила эпицентри Тошкентдан 292 км шимолий-шарқда, 15 км чуқурликда жойлашган.

Эпицентрда ер силкиниши кучи 6 баллга етган. Тўлқинлар Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ҳам сезилди. Хусусан, Андижон вилоятида 3–4 балл (эпицентрдан 68 км), Наманган вилоятида 3 балл (96 км) ва Фарғона вилоятида 2–3 балл (131 км) даражасида кузатилди.

Ҳозирча зилзила оқибатида зарар кўрганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ. Мутасадди идоралар вазиятни кузатишда давом этмоқда.

Метеорология ва сейсмология мутахассислари ушбу зилзила Ўзбекистон учун хавф даражаси паст деб баҳоланганини, аммо аҳоли эҳтиёткорлик чораларига амал қилиши лозимлигини таъкидламоқда.

Маълумотларга кўра, координаталар 41,33 N, 72,71 E нуқтасига тўғри келади. Бу ҳудуд Қирғизистоннинг жанубий қисмида, Фарғона водийсига яқин жойда жойлашган.