Жорий йил бошидан буён бундай корхоналар сони 13 тага ошган. Уларнинг 100 таси қўшма корхона, 123 таси эса тўлиқ хорижий капиталга эга корхоналар ҳисобланади.
Германия инвестицияси иштирокидаги корхоналар ҳудудлар бўйича асосан Тошкент шаҳрида жойлашган — 156 та. Шунингдек, Тошкент вилоятида 21 та, Самарқандда 15 та, Фарғонада 8 та ва Бухорода 6 та корхона фаолият юритмоқда.
Қолган ҳудудлардаги кўрсаткичлар нисбатан камроқ: Наманганда 5 та, Жиззахда 3 та, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Навоий ва Андижонда 2−3 тадан корхона мавжуд.
Мазкур маълумотлар Ўзбекистонда Германия билан иқтисодий алоқалар кенгайиб бораётганини ва хорижий сармоядорлар учун мамлакат инвестицион муҳити жозибадорлигини кўрсатади.
Тэглар: Германия капитали, инвестиция, қўшма корхона, Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон