Франция қарз ботқоғида: давлат қарзи ҳар сонияда 5000 еврога ўсмоқда

20:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Франция ҳукумати давлат қарзи 3,4 трлн еврога етганини маълум қилди. Бош вазир Франсуа Байру бу ҳолатни «50 йиллик бефарқлик оқибати» деб баҳолади.

France

Франциядаги молиявий вазият кескинлашмоқда. Франция бош вазири Франсуа Байрунинг маълум қилишича, мамлакатнинг умумий давлат қарзи 3,4 трлн еврога етди ва ҳар сонияда 5000 евро миқдорида ўсиб бормоқда. У ушбу рақамни «тасаввур қилиб бўлмас даражада катта» деб таърифлади.

Байру таъкидлашича, Франция сўнгги марта мувозанатли бюджетга 1974 йилда эга бўлган. 2024 йилда қарз бўйича фоиз тўловлари 59 миллиард еврога тенг бўлган. Агар ҳеч қандай чора кўрилмаса, 2027 йилга келиб бу сумма яна 10 миллиард еврога ошиб, 2029 йилда 100 миллиард еврога етиши мумкин.

Бош вазир молиявий интизомнинг йўқолганини тан олди ва сарф-харажатларни қисқартириш бўйича шошилинч чоралар кўришни талаб қилди. Унинг сўзларига кўра, мавжуд сиёсат шу пайтгача фақат қарзга суяниб келган, бу эса мамлакатни узоқ муддатли иқтисодий хавф остига қўйган.