Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилнинг январ–июн ойларига оид давлат бюджети даромад ва харажатлари ижроси бўйича ҳисоботни эълон қилди. Ҳисоботга кўра, бюджет даромадлари 144,2 трлн сўмни, харажатлари эса 173,3 трлн сўмни ташкил этди. Харажатлар ўтган йилга нисбатан 15,6% га ошган бўлиб, 29,1 трлн сўмлик дефицит юзага келган.
Бюджет даромадлари 2024 йилга нисбатан 19,2% ўсди. Энг катта улуш билвосита солиқларга тўғри келиб, 51,3 трлн сўмни ташкил этди (11,3 трлн сўмлик ўсиш қайд этилган).
Солиқ турларига кўра, энг кўп тушумлар:
– Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)
– Фойда солиғи
Энг кам тушумлар:
– Айланмадан олинадиган солиқ
Харажатлар тузилмаси:
– Давлат ходимларининг иш ҳақи — 62 трлн сўм (35,8%)
– Ижтимоий солиқ тўловлари — 15 трлн сўм
– Ижтимоий харажатлар умумий миқдори — 86,2 трлн сўм (деярли 50%)
Ижтимоий харажатлар бўйича:
Таълим соҳаси — 42,5 трлн сўм:
– Умумтаълим — 29,8 трлн сўм
– Мактабгача таълим — 7,7 трлн сўм
– Дарсликларни янгилаш — 784,8 млрд сўм (2 баравар ўсиш)
– Мактабгача таълимда озиқ-овқат — 1 трлн сўм
Соғлиқни сақлаш соҳаси — 19,4 трлн сўм:
– Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар — 9,3 трлн сўм (2 баравар ўсиш)
– Бошқа харажатлар — 3 баравар ошган
Нафақа ва моддий ёрдам — 6,5 трлн сўм (23,4% камайган)
Давлат қарзини қоплаш — 8,7 трлн сўм
Бюджет маблағларини тақсимловчилар:
Энг кўп маблағ қуйидаги ташкилотларга йўналтирилди:
– Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
– Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
– Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
– Сув хўжалиги вазирлиги
– Транспорт вазирлиги
– Олий таълим ва инновациялар вазирлиги — 2,5 трлн сўм
Субсидиялар:
Умумий субсидиялар ҳажми юқори даражада сақланмоқда.
Энг йирик субсидиялар:
– Табиий газ нарх тафовути — 7 трлн сўм
– Иссиқлик таъминоти корхоналари зарари — 1,6 трлн сўм
– Жамоат транспорти зарари — 1,12 трлн сўм
– Нодавлат МТТ учун — 1,8 трлн сўм
– Геология-қидирув ишлари — 364 млрд сўм (камайган)
Ҳудудий бюджетлар:
Бирор бир вилоятда даромадлар харажатлардан ошмади
Сирдарё вилоятида энг катта дефицит қайд этилган.
Ҳудудий инфратузилма харажатлари: 6,7 трлн сўм (2 баравар ўсиш)
Мақсадли жамғармалар:
Жамғармалар харажатлари даромаддан 2 баравар кўп.
Пенсия жамғармаси — харажатларнинг асосий қисми
Давлат тиббий суғурта жамғармаси:
– Даромад — 0,4 млрд сўм
– Харажат — 10,25 трлн сўм
Автойўллар жамғармаси:
– Даромад — 7,9 млрд сўм
– Харажат — 33,5 трлн сўм
2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон давлат бюджети дефицит билан ишлади. Барча харажатларнинг марказида ижтимоий соҳа, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш тургани яққол кўзга ташланмоқда.