Хафта давомида ҳаво ҳарорати тушиб боради

11:30 | 2 дақиқада ўқилади.

11 августдан 16 августгача мамлакат бўйлаб бироз булутли об-ҳаво сақланади. 13 августда Қорақалпоғистонда, 16 августда эса Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Ob havo

Шамол асосан шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанғ-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳри ва вилояти, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида — 11–12 августда кунда 35–40 даража, 13–15 августда 33–38 даража, 16 августда 31–36 даража.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида — 11–12 августда 32–37 даража, 13–16 августда 30–35 даража.

Бухоро, Навоий вилоятларида — 11–14 августда 34–39 даража, 15–16 августда 32–37 даража.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида — 11–12 августда 37–42 даража, 13–15 августда 36–41 даража, 16 августда 34–39 даража.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида — 11–13 августда 34–39 даража, 14–15 августда 33–38 даража, 16 августда 30–35 даража.

Тоғли ҳудудларда — 11–14 августда 25–33 даража, 15 августда 23–28 даража, 16 августда 21–26 даража бўлиши кутилмоқда.