Tolo News хабар беришича, шаҳарда бинолар текширилиб, ичида аёллар салони аниқланса, у ерлар талон-торож қилинимоқда.
2024 йил охирида «Толибон» афғон аёлларига шифокор ва ҳамшираликка ўқишни тақиқлаган. Бу касблар улар учун олий таълим олишнинг охирги имконияти эди. Чунки 2022 йил декабрда ҳаракат аёлларнинг университетга киришини ҳам ман этганди.
«Толибон» ҳокимият тепасига келганидан бери хотин-қизларга нисбатан кўплаб чекловлар жорий қилди. Натижада аёллар таълим олиш, ишлаш, спорт билан шуғулланиш, саёҳат қилиш ва дам олиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Афғонистонда амалда бўлган айрим тақиқлар қуйидагилар:
аёлларнинг БМТ идораларида ишлаши,
эркакларга аёллар учун кийим тикиш,
аёлларнинг эркак шифокорга бориши ёки шифохонага ёлғиз ташриф буюриши,
истироҳат боғларига кириши,
оилалар билан бирга ресторанларга бора олиши,
овозлари эшитиладиган рекламаларни эфирга узатиши,
сотувчилар билан савдолашиши,
акушерлик ва ҳамшираликка ўқиши ҳамда бир-бири билан гаплашиши тақиқланган.
Канада, Австралия, Германия ва Нидерландия аёлларга нисбатан дискриминация туфайли «Толибон» устидан Халқаро судга мурожаат қилмоқчи.
Аввалроқ, Афғонистоннинг жанубий Қандаҳор вилоятида болалар учун мўлжалланган ўйинчоқларни сотиш расман тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.