Халқаро бренд маҳсулотларини импорт қилувчилар учун талаблар енгиллаштирилди

17:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Бренд маҳсулотларини олиб кирувчилар реестри учун бозордаги фаолият муддати 5 йилдан 3 йилга туширилди.

Import mahsulot

Халқаро брендлар товарларини тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибига ўзгартишлар киритилди. Янги талабларга кўра, импортчи реестрга кириши учун бренднинг ички бозорда камида 3 йил мавжудлигини тасдиқлаши етарли бўлади. Илгари бу муддат 5 йил этиб белгиланган эди.

Шунингдек, қонунчилик нормаларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида мамлакатлар номи ўрнига минтақалар атамаси жорий этилди. Масалан, Япония ва БАА каби давлатлар рўйхатдан чиқарилиб, улар ўрнига «Яқин Шарқ» ва «Шарқий Осиё» каби минтақалар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистонга халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида олиб киришда импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланиб келинмоқда.