Агентлик Миср томони билан музокаралар олиб бориб, ушбу маҳсулотлар бўйича фитосанитар рухсатлар олди. Жўнатмалар карантин аҳамиятига эга зараркунандалардан холи экани тасдиқлангандан сўнг рухсатнома расмийлаштирилади.
Халқаро талабларга кўра, ҳар бир партия ISPM №7 ва ISPM №12 стандартларига мувофиқ фитосанитария сертификати билан расмийлаштирилади.
Миср — 110 миллиондан ортиқ аҳолига эга Африка ва Яқин Шарқнинг энг йирик истеъмол бозорларидан бири. Бу мамлакатда мева-сабзавот маҳсулотларига йил бўйи талаб юқори бўлиб, ҳар йили юз минглаб тонна янги маҳсулотлар импорт қилинади.
Ҳозирда Ўзбекистондан Мисрга 25 турдаги маҳсулот экспорти учун рухсатлар мавжуд. Янги турдаги маҳсулотларга рухсат олиниши экспорт географиясини кенгайтириш, Яқин Шарқ ва Африка бозорларига чиқиш ҳамда мавсумий сотув даврини узайтириш имконини беради.