11 август куни бўлиб ўтган «Ҳокимлик соати» йиғилишида Мирзаев қўл остидаги раҳбарларга мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқлар билан ҳамкорлик қилиш улар учун фойда келтиришини айтди.
«Ижтимоий тармоқ билан ҳамкор бўлмаган ҳокимнинг эртанги куни йўқ. Қайерга қочасиз? Камерадан қочиб бўлмайди. Ҳоким бўлгандан кейин интернетга чиқиш табиий. Фақат мақтаб юборишимиз керакми? Бир-икки марта танқид калтагини еса, пишади», — деди у.
Мирзаевнинг сўзларига кўра, журналистлардан ёки камерадан қочиш ҳокимнинг обрўсини сақлаб қолмайди.
«Расмингизни қўйиб ҳам танқид қилаверишади, шундай экан, танқидни ҳазм қилишни ўрганиш керак», — дея қўшимча қилди у.
Ҳоким мазкур чақириқ орқали ҳудудий раҳбарларни очиқ мулоқотга, жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорликни кучайтиришга ундади. Унинг фикрича, танқидни тўғри қабул қилиш раҳбарнинг тажрибаси ва масъулиятини оширади.