Халқ банкида 9,5 млрд сўмлик йирик ўғирлик фош этилди

22:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги банкда йирик пул йўқолгани аниқланди. Бу ишда ёлланма ходимнинг ноқонуний ҳаракатлари борлиги айтиляпти.

Haker

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган Халқ банки хизматлар марказида йирик миқдорда маблағ ўзлаштирилиши бўйича жиноят иши қўзғатилди. Банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, ўзлаштирилган маблағ умумий ҳисобда 9,5 миллиард сўмни ташкил қилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолатда Наманган вилояти минтақавий марказида фаолият юритувчи ёлланма ходим гумон қилинмоқда. Маълум қилинишича, у банкнинг дастурий таъминотига ноқонуний тарзда кириб, маблағларни ўтказиш ва тасарруф этишда иштирок этган бўлиши мумкин.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.